Англия Премьер-лигасининг 23-турида «Манчестер Сити» «Челси»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Яқинда «Сити» таркибига қўшилган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлаб, ўзининг дебют ўйинини ўтказди. «У жуда ёш, у ҳали ўрганади», — деди Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида.
Футбол агенти Ғайрат Хасбиуллин «Газета.uz»га берган интервьюсида Абдуқодир Ҳусановга «Манчестер Сити»га ўтишдан олдин кўплаб клублар, жумладан, Англиянинг 12 жамоаси қизиқиш билдирганини айтди. У футболчи нима учун «Сити»ни танлагани ва унинг ривожланишига ким ҳисса қўшгани ҳақида гапириб берди.
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» футболчиси сифатида ўзининг илк интервьюсини берди. «Бу нафақат мен учун, балки Ўзбекистон учун. Англияда биринчи ўзбек, бу ҳали бошланиши, ўзбеклар кўп келишади», — дея таъкидлади ҳимоячи клуб расмий саҳифаси учун таништирув суҳбатида.
«Манчестер Сити» клуби ўзининг расмий саҳифаларида Абдуқодир Ҳусановни жамоага қўшиб олганини эълон қилди. Ўзбекистонлик футболчи «шаҳарликлар» билан 2029 йил июнигача мўлжалланган шартнома имзолади. Абдуқодир АПЛдаги биринчи ўзбек футболчиси бўлди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев футболчи Абдуқодир Ҳусанов Англиянинг «Манчестер Сити» клубига ўтаётгани ҳақида гапирди. «Мен жуда хурсанд бўлдим», — дея таъкидлади у Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси билан суҳбатда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтмоқда. Таъкидланишича, Англия клуби футболчини 40 млн еврога сотиб оляпти. «Газета.uz» 2024 йил ёзида Абдуқодир Ҳусановдан интервью олганди. Интервьюдан бир парча эътиборингизга ҳавола қилинади.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Темур Кападзе Қозоғистон нашрига қисқа интервью бериб, Абдуқодир Ҳусанов трансфери, Қозоғистон ва Ўзбекистон футболи ҳақида гапирди. «Шундай номдор клуб ва мураббий Ҳусановни таклиф қилгани учун футболчимиздан жуда хурсандмиз ва фахрланамиз», — деди у.
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтяпти. Айтишларича, ёш футболчи учун инглизлар 40 млн евро тўлайди. Шу баҳона «Газета.uz» Ҳусановнинг 2024 йил ёзида берган интервьюсини эслатади. Унда Абдуқодир қандай қилиб «Бунёдкор» ўринбосарлари таркибига киролмай, охири «Ланс»га ўтгани ҳақида сўз боради.
Машҳур футбол журналисти Фабрицио Романо «Ланс» клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» клубига трансфер қилинганини эълон қилди. Ўзбекистонлик футболчи АПЛ жамоасига 40 млн еврога сотилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 20 ёшли ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов қишки трансферлар ойнасида Франциянинг «Ланс» клубини тарк этиши мумкин. Унга Европанинг етакчи клублари, жумладан, «Манчестер Сити» ва «Реал» қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби билан музокаралар ҳал қилувчи босқичда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг «Ланс» клубига ўтди. Франция чемпионати Европанинг кучли бешлик чемпионатларидан бири ҳисобланади. «Ланс» клуби ўтган мавсум бу лигада вице-чемпион бўлган ва UEFA Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг